"Реал" ярим ҳимоячиси Лондон жамоасига ўтишга яқин
«Реал» тарбиясида шаклланган испаниялик ярим ҳимоячи Сесар Паласиос фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, 21 ёшли футболчига Лондоннинг «Фулхэм» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Жамоани ҳозирда «Реал»нинг собиқ мураббийи Альваро Арбелоа бошқармоқда.
Паласиоснинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси келаси йил ёзида ўз ниҳоясига етади. Шу боис унинг трансфери бўйича музокаралар яқин вақт ичида фаоллашиши кутилмоқда.
2025/2026 йилги мавсумда ярим ҳимоячи Испания чемпионати доирасида бешта учрашувда майдонга тушди, бироқ гол ёки голли пас билан ажралиб тура олмади.
Ўтган мавсум Англия премьер-лигасида «Фулхэм» мусобақани 11-ўринда якунлаган эди.

Фикрлар