"Реал" футболчиси Туркияга йўл олиши мумкин

CHERY AUTO

Туркиянинг "Галатасарай" клуби "Реал Мадрид" ҳимоячиси Антонио Рюдигерни ўз сафига қўшиб олиш режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Defensa Central" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манба берган маълумотга кўра, германиялик футболчининг "қироллик клуби" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади. Шу боис ҳимоячи қишда бошқа клублар билан музокараларни бошлаши мумкин. Ҳозирда Туркия клуби Рюдигер билан келишиб олиб, сўнгра "Реал"га таклиф жўнатишни режалаштирмоқда.

Антонионинг айни вақтда "Трансфермаркт" порталидаги нархи 12 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли футболчи 2022 йилдан бери мадридликлар сафида ҳаракат қилиб келади. Шу давр мобайнида ҳимоячи 161 учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол киритди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!