"Реал" футболчиси учун мавсум муддатидан аввал якунланди

  • 1 апрель, 2019, 17:38
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳимоячиси Ашраф Ҳакими жиддий жароҳат олди.

Tecno

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра марокашлик футболчи тиззасидан шикастланган. У тез орада жарроҳлик столига ётқизилади. Маълумотларга кўра Ҳакими мавсумнинг қолган қисмида бошқа майдонга туша олмайди.

Эслатиб ўтамиз, “Боруссия” Дортмунд 20 ёшли Ҳакимини мавсум бошида 2 йилга “Реал”дан ижарага олган эди. У жорий мавсум 28та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 7та ассист ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!