"Реал" футболчиси учун мавсум муддатидан аввал якунланди

  • 29 апрель, 2021, 18:08
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" ҳимоячиси Дани Карвахаль жорий ҳафта УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган "Челси"га (1:1) қарши дастлабки ўйинда мушакларидан жароҳат олган.

Tecno

AS нашри тарқатган хабарга қараганда, 29 ёшли испаниялик футболчи жорий мавсум бошқа майдонга тушолмайди. Бироқ “қироллик клуби” ЕЧЛ финалига чиқса, Карвахаль ушбу ўйинга қадар соғайиши мумкин. Аммо шунда ҳам у ўйинга жисмонан тўлиқ тайёр бўла олмайди.

Дани Карвахаль жорий мавсум “Реал” сафида Ла Лигада бор йўғи 13 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу ўйинларда жамоасининг 4 та голига ассистентлик қилди.

Зинедин Зидан бошчилигидаги “Реал” 33 турдан сўнг Испания чемпионатида “Атлетико”дан сўнг 2-ўринда бормоқда. Ҳамшаҳарлар орасидаги фарқ 2 очкони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!