"Реал" футболчисига А Серия клублари даъвогар

"Реал" марказий ҳимоячиси Начо Фернандес ушбу трансферлар ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.

30 ёшли футболчига "Милан", "Наполи" ва "Рома" клублари қизиқиш билдирмоқда. Калиду Кулибалини сотиб юбориши мумкин бўлган "Наполи" клуби испаниялик ҳимоячини харид қилиши ҳақиқатга яқинроқ, деб хабар бермоқда Аs.

Рим клуби эса, "Манчестер Юнайтед" билан Крис Смоллинг трансфери борасида келишувга эришмаса, Начога эътибор қаратмоқчи.

Тажрибали ҳимоячининг Мадрид клуби билан 2022 йилнинг июнига қадар амал қилувчи шартномаси бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!