"Реал" футболчисига АПЛ клубидан таклиф бор
"Реал Мадрид" футболчиси Браим Диас фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, марокашлик футболчини "Ньюкасл" жамоаси ўз сафига қўшиб олишга уринмоқда. Инглиз клуби вингер трансфери учун "қироллик клуби"га ёзда таклиф билан чиқишни режа қилмоқда.
Диаснинг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади.
Маълумот учун, Браим жорий мавсум "Реал" сафида 20 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.
Фикрлар