
"Реал" футболчисига "Барселона", МЮ ва "Арсенал" қизиқиб қолди
“Реал”нинг иккинчи жамоаси ҳисобланган “Реал Мадрид Кастилья” ярим ҳимоячиси Сесар Хелаберт ёзда гранд клублардан бирига кўчиб ўтиши мумкин.
AS нашри тарқатган хабарга кўра, 19 ёшли испаниялик футболчига “Барселона”, “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” клубларидан жиддий қизиқишлар мавжуд. Хелабертни шахсан “канонирлар” устози Микель Артета ўз жамоасида кўришни хоҳлаётган бўлса, каталонияликлар уни 2015 йилда “Эркулес”да тўп тепиб юрган пайтлариданоқ кузатиб келишади.
Айтиш керакки, Хелабертнинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Бироқ, мадридликлар у билан келишувни узайтиришни режалаштиришмоқда.
Comments