“Реал” футболчисига иккита жиддий харидор чиқди
“Реал” ҳимоячиси Ферлан Менди фаолиятини энди Англия Премьер-лигасида давом эттириш имкониятига эга бўлмоқда.
Мадридга келгунга қадар Франция чемпионатида “Гавр” ва “Лион” шарафини ҳимоя қилган футболчига “Манчестер Юнайтед” ва “ЧЕлси” жиддий қизиқиш билдиряпти.
Англиянинг ҳар икки клуби “Реал”да етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмаётган ҳимоячини асосий таркибда мунтазам ўйнатишга тайёрлигини билдирган.
28 ёшли футболчи жорий мавсумда барча мусобақаларда атиги 14 маротаба майдонга тушди холос.
Мендининг шартномаси 2025 йилнинг ярмигача тузилган ва уни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган клублар 55 миллион евро атрофида харажат қилишига тўғри келади.
Фикрлар