"Реал" вингери Лукас Васкес фаолиятини Хитой чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 29 ёшли испаниялик футболчи Хитой клубидан фойдали таклиф олган ва қарор қабул қилиш учун бир неча кун вақт сўраган. Аммо “қироллик клуби” бош мураббийи Зинедин Зидан Васкесни янги мавсум режаларига киритаётгани ушбу трансферга тўсқинлик қилиши мумкин.

Васкес “Реал” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 206 та ўйинда майдонга тушди ва 24 та гол ҳамда 46 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси эса яна бир йилдан сўнг ниҳоясига етади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар