Асосий мазмунга ўтиш

"Реал"га қарши ўйин олдидан "Барса"нинг нозик нуқтаси ошкор бўлди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Рақиб бундан фойдаланиши мумкин

«Барселона»нинг стандарт вазиятлардаги ўйини «эл класико» олдидан жиддий ташвиш манбаига айланди. Бу ҳақда Barca Universal нашри хабар берди.

Манбага кўра, каталонияликлар сўнгги ўйинларда ҳаводаги курашларда кўп бор ютқазмоқда. Жамоа «иккинчи қават»даги ўйинда рақибга бўш жой қолдириб, «Бетис» ва «ПСЖ»га шу тарзда гол ўтказиб юборган. 

«Галатасарой» ҳам бурчакдан кейин каталонлар дарвозасини ишғол этган, фақат VAR аралашувидан сўнг гол бекор қилинган.

Шуни инобатга олганда, «Реал» футболчиларининг ҳаводаги курашда кучли экани «Барселона» ҳимояси учун асосий муаммолардан бирига айланмоқда. 

Мадрид клуби сафида Антонио Рюдигер, Дин Хейсен ва Карлос Эспи каби футболчилар борки, улар стандарт вазиятлар ва юқори узатмаларда дарвоза учун катта хавф туғдиради.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ