"Реал"га "Сити"дан икки ҳимоячи ва "Вест Хэм"дан яна бир ярим ҳимоячи таклиф қилинди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Машҳур футбол агентларидан бири Жорже Мендеш Англия премьер-лигасида тўп суриб келаётган уч нафар мижозини Мадриднинг "Реал" клубига жойлаштириш устида иш олиб бормоқда.

Гап "Манчестер Сити" таркибида ўйнаётган марказий ҳимоячи Рубен Диаш ва ўнг қанот ҳимоячиси Матеуш Нуньеш, шунингдек, "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Матеуш Фернандеш ҳақида кетмоқда. El Chiringuito TV тарқатган маълумотларга кўра, Мендеш ушбу уч португалиялик футболчини «қироллик клуби»га таклиф этган.

Transfermarkt портали баҳосига кўра, 29 ёшли Рубен Диашнинг трансфер қиймати 55 миллион евро атрофида. 27 ёшли Матеуш Нуньеш ва 21 ёшли Матеуш Фернандеш эса шу манба мутахассислари томонидан ҳар бири 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Яқин кунлар ичида "Реал" жамоасининг бош мураббийи сифатида Жозе Моуринью расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!