“Реал” грандлар нишонидаги ҳимоячини оладиган бўляпти

Германия терма жамоаси ва Дортмунднинг “Боруссия” клуби марказий ҳимоячиси Нико Шлоттербек жорий мавсум якунлангач, Европанинг қудратли клубларидан бирига кўчиб ўтиши кутилмоқда.

Madrid Universal нашри хабарига кўра, “Реал” мутасаддилари  26 ёшли футболчини ёзда таклиф этиладиган трансфер нишонлари рўйхатига киритди. Мадридликлар Нико жамоанинг ҳимоя чизиғини сезиларли даражада кучайтиришига ишонч билдирмоқда. 

Шлоттербекнинг дортмундликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача тузилган. “Реал”дан ташқари “Бавария”, “Барселона” ва қатор бошқа грандларнинг ўзига нисбатан қизиқишидан хабардор бўлган ўйинчи “Боруссия” билан ҳамкорликни узайтирмайди. Шу боис дортмундликлар уни келаси ёз сотиб юбориб, мўмай даромад ишлаб олиш йўлини тутиши айтилмоқда. 

Transfermarkt портали экспертлари дортмундликлар мудофаа чизиғи етакчисининг трансфер қийматини 55 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!