“Реал” грандлар сўраётган футболчининг нархини ошкор қилди

“Реал” асосий таркибига кира олмаётган Мартин Эдегор ижара асосида “Арсенал”да фаолият олиб бормоқда. Норвегиялик ярим ҳимоячининг ўйини Англия клублари мураббийларининг эътиборини тортди.

Хусусан, “Арсенал” бош мураббийи Микель Артета янги жамоани айнан Эдегор атрофида шакллантиришни режалаштиряпти ва клуб хўжайинларидан уни тўлиқ трансфер қилишни сўрамоқда.

Бундан ташқари, истеъдодли футболчига Англиянинг бошқа клублари ҳам харидор бўлмоқда. Яқинда Зидан келаси мавсумда ҳам Мартинга асосий таркибдан жой берилишини кафолатламаслигини билдирди. “Қироллик клуби” раҳбарияти яна икки йиллик шартномага эга футболчини ёзда сотиб юбормоқчи. Чунки келаси йили трансфер суммаси табиий равишда арзонлаб кетади.

Мадридликлар Эдегорни 35 миллион фунт тўлаган жамоага қўйиб юборишга тайёр эканини билдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!