“Реал” Гвардиолага ёқмай қолган футболчини сўраяпти
“Манчестер Сити” асосий таркибига киришга қийналаётган ҳимоячи Эмерик Ляпорт тез орада Испания чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин.
Хосеп Гвардиола ишонч билдиришга шошилмаётган футболчини “Реал” ўз сафида кўрмоқчи. Клуб раҳбарияти ҳам испан футболчисини қўйиб юборишга қарши эмас.
27 ёшли Ляпорт “шаҳарликлар” таркибида 2018 йилдан бери тўп тепмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ярмигача давом этади.
Transfermarkt портали истеъдодли ҳимоячини 45 миллион еврога баҳолаяпти.
Фикрлар