“Реал” Гвардиоланинг юлдузли трансферини барбод қилди

BEPUL PROPAN

“Манчестер Сити” январдан бошлаган ислоҳотларни ёзда ҳам давом эттириб, таркибига янги ижрочиларни жалб қилишни давом эттиради.

Хосеп Гвардиола ана шу мақсадда “Реал”да барқарор ўйин кўрсата олмаётган ва кўп танқидга учраётган Эдуардо Камавингани олиб кетмоқчи эди.

Бироқ манбаларнинг маълум қилишича, “Қироллик клуби” 22 ёшли франциялик легионерни узоқ муддатли лойиҳанинг муҳим иштирокчиси сифатида баҳоламоқда.

2021 йилнинг ёзида келган Камавинганинг универсаллиги унинг Мадриддаги аҳамияти оширмоқда. Аслида ярим ҳимоячи бўлган Эдуардо ҳимояда ҳам ўйнай олади.

Эдуардо Камавинга Европа Чемпионлар лигасидаги ўйинлари билан Гвардиоланинг эътиборини ўзига тортгани айтилмоқда.

Хабарингиз бор, Чемпионлар лигасининг плей-офф ўтиш учрашувларида “Реал” ва “Манчестер Сити” ўзаро тўқнаш келган эди. Камавинга Манчестердаги учрашувда тўлиқ ўйнаган, Мадриддаги жавоб баҳсида захирадан майдонга тушган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!