Ads

"Штутгарт" клуби ҳимоячиси Бенжамен Павар фаолиятини Ла Лига гранди сафида давом эттириши мумкин.

Football Espana нашрининг хабар беришича 22 ёшли франциялик футболчига Мадриднинг "Реал" клубидан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. “Қироллик клуби” шундоқ ҳам Европа грандларининг эътиборига тушган Павар учун курашда ўз омадини синаб кўрмоқчи.

Маълумот учун, Франция терма жамоаси сафида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Павар жорий мавсум "Штутгарт" сафида жами 4та ўйинда майдонга тушди.