"Реал" ҳамон Погбадан умидини узмаяпти

Мадриднинг "Реал" клуби "Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погбани сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Goal.com нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли франциялик футболчи “қироллик клуби” бош мураббийи Зинедин Зиданнинг асосий трансфер нишони ҳисобланади, аммо мадридликлар бу борада ёзги трансферлар деразаси ёпилишига бир неча кун қолганида музокараларни бошлашмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Погбанинг МЮ билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Манкуанликлар унинг трансферини 200 млн еврога баҳолашмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!