“Реал” ҳар ўйинда биттадан кўп гол урадиган ҳужумчи топди

“Реал” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида “Манчестер Сити”нинг 18 ёшли ҳужумчиси Лиэм Делапни трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Бу ҳужумчи Англия премьер-лигасининг ёшлар ўртасидаги мусобақасида сермаҳсуллиги билан кўзга ташланмоқда. Делап турнирда 15 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасига 20 та тўп киритди ва тўртта голли пас оширди. Шунингдек, у асосий жамоада учта учрашув ўтказиб, Лига кубогида “Борнмут”га гол урди.  

Ёш ҳужумчининг ўйинларидан ҳайратланаётган мадридликлар Делапнинг вакиллари билан алоқага чиққани айтилмоқда.

Шунга қарамай, футболчини олиш қийин бўлади. Чунки Хосеп Гвардиола Делапни кейинги мавсумда асосий таркибга ўтказмоқчи. Чунки “шаҳарликлар” ёзда янги ҳужумчи олмайди ва келаси мавсумда ҳужумда Габриэль Жезус ва ҳужумчиси Лиэм Делапдан фойдаланмоқчи.

Агар шундай бўлиб чиқса, Делапнинг 2023 йилгача имзоланган шартномаси катта эҳтимол билан янгиланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар