"Реал" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин

"Реал" ҳимоячиси Ферланд Менди ёзда "Қироллик клуби"ни тарк этиши мумкин, дея хабар беради "Fichajes" нашри.

Манба берган хабарга кўра, Саудия Арабистони чемпионати ва Лига 1 клублари 28 ёшли футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Айни вақтда Мендининг ўзи Мадрид Гранд клубини тарк этишни режалаштирмаяпти.

Ўтган мавсумда Ферлан барча мусобақаларда 28 та ўйинда қатнашиб, битта голли узатмани амалга оширган.

Менди мадридликлар сафига 2019 йилнинг ёзида келиб қўшилганди. Футболчининг "Реал" билан шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Унинг трансфер нархи 25 миллион евро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!