"Реал" ҳимоячиси учун АПЛнинг учта жамоаси курашмоқда

"Реал" ҳимоячиси Антонио Рюдигер ёзда АПЛга қайтиши мумкин. Бу ҳақда "CaughtOffside" нашри маълум қилди. 

Манбада берилган маълумотга кўра, германиялик ҳимоячининг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси ёзда якунига етади. "Қироллик клуби" эса Антонио билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти. Шу сабабли, Рюдигер АПЛга қайтиш ҳақиқда ўйламоқда. Айни вақтда ҳимоячини "Тоттенхэм", "Вест Хэм" ва "Кристал Пэлас" жамоалари ўз сафига қўшиб олишга уринмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли футболчи 2022 йилдан бери "Реал" сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида футболчи 167 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол киритди ва 4 та голли узатма амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!