"Реал": Ҳимояга шу футболчини оламиз!
Янги истеъдод топилди
«Реал» ёш истеъдодга кўз тикди. «Штутгарт» жамоаси ҳимоячиси Финн Ельч яқин вақт ичида энг кучли клублардан бири сафига ўтиши мумкин.
Бу ҳақда Diario AS нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, 20 ёшли футболчига «Реал» жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Мадрид клуби немис ҳимоячисини қишки трансфер ойнасидаёқ ўз сафига қўшиб олиш имконини кўриб чиқмоқда.
Жорий мавсумда Финн Ельч «Штутгарт» таркибида барча мусобақалар доирасида 5 та ўйинда майдонга тушиб, бир голли узатма муаллифи бўлди. Унинг «шваблар» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.

Изоҳлар (0)