"Реал" ҳужум чизиғини "Бавария" юлдузи билан кучайтирмоқчи
"Бавария" вингери Серж Гнабри фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.
Испан ОАВ хабарига кўра, германиялик футболчини сотиб олишга асосий даъвогар Мадриднинг "Реал"и ҳисобланади. "Қаймоқранглилар" уни анчадан бери ўзининг ҳақиқий эгасини тополмаётган ўнг қанот ҳужумчиси позицияси учун номзод сифатида кўрмоқда.
Ўз навбатида, Гнабри ҳам янги чақирувларни қабул қилишга қарши эмас. У мюнхенликлар билан шартномани узайтириш борасида келиша олмаяпти.
Жорий мавсум Серж "қизиллар" либосида 44 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 17 гол ва 10 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
Фикрлар