"Реал" ҳужумчиси АПЛга йўл олиши мумкин
"Реал Мадрид"нинг испаниялик форварди Гонсало Гарсия фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
"Daily Mail Sport" хабарига кўра, ҳужумчини "Брайтон" клуби ижарага олмоқчи. Шунингдек, 21 ёшли футболчининг хизматларига "Лидс" ва "Сандерланд" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. "Қироллик клуби" ўз тарбияланувчисини 20 миллион еврога сотиш эҳтимоли бор. Футболчининг амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Гарсия Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 4 та гол билан, мусобақа тўпурарлигини қўлга киритган эди.
Маълумот учун, испаниялик ҳужумчи жорий мавсумда умумий 9 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар