"Реал" ҳужумчиси Бразилиянинг энг кучли футболчиси ким эканлигини айтди

CHERY AUTO

"Реал" ҳужумчиси Родриго ПСЖ ҳужумчиси Неймар Бразилиянинг энг яхши футболчиси эканлигини айтди.

Tecno

"Бразилия терма жамоаси Неймар атрофида ўйин қуриши керакми? Албатта, чунки у бизнинг таркибдаги энг яхши футболчи. Неймар майдонда ажойиб ҳаракатлар қилиши, кўпроқ гол уриши учун ҳамма нарсани қилишимиз керак. Агар у керакли даражада ўйнаса, жамоага кўп фойда келтиради ва бу бизнинг фойдамизга ишлайди", - дейди Родриго.

Шунингдек, ҳужумчи Аргентина терма жамоасини жуда кучли рақиб эканлигини ҳам такидлади. Родригонинг фикрича, Америка кубогини қўлга киритиш орқали улар қанчалик хавфли жамоа эканликларини кўрсатишди.

ЖЧ-2022 20 ноябрь куни бошланади. Бразилия терма жамоаси Сербия, Швейцария ва Камерун билан бир гуруҳдан жой олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!