"Реал" ҳужумчиси фаолиятини Франция клубида давом эттиради

  • 12 ноябрь, 13:35
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Эндрик фаолиятини "Лион" клубида давом эттиради. Қироллик клуби бразилиялик форвардни Франция чемпионатига қўйиб юборишга розилик берди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.

Tecno

Хабарга кўра, келишув 2026 йил ёзигача амал қилади ва сотиб олиш ҳуқуқини ўз ичига олмаган ижара шартномасини назарда тутади. Клуб узоқ муддатли режаларда ҳали ҳам Эндрикка ишонади, аммо уни Лига 1да мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши учун жўнатмоқда.

Шунингдек, 19 ёшли футболчини "Манчестер Юнайтед"ҳам ўз сафига қўшиб олишни истаган эди, бироқ ўйинчининг ўзи "Лион" вариантини танлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!