"Реал" ҳужумчиси жамоани тарк этиши арафасида эди. Бироқ...

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Реал Мадрид" бразилиялик ҳужумчи Эндрикни "Реал Сосьедад"га ижарага бериши мумкин эди.

Журналист Аранча Родригеснинг El Partidazo de COPE эфирида маълум қилишича, бразилиялик форварднинг 2025/26 йилги мавсум учун "Сосьедад"га ижарага берилиши Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати вақтида келишиб олинган. "Реал"нинг режасига кўра, Эндрик топ-клубда ўсиши ва Ла Лигада ўйин амалиётига эга бўлиши керак эди.

Битим Эндрикнинг сонидан олган жароҳати такрорлангани сабабли амалга ошмади, бунинг натижасида бразилиялик аввалроқ хабар қилинганидек, 8-10 ҳафтага сафдан чиқди. Қайд этилишича, 19 ёшли ҳужумчи ижарага олинишидан бир неча кун олдин жароҳат олган. Футболчи келаси мавсумда ҳам "Реал"да қолиши аниқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!