“Реал” ҳужумчиси операция қилинди
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Родриго Гоэс ўнг оёғининг олдинги хочсимон бойлами ва ташқи менискининг ёрилиши бўйича операцияни муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Жарроҳлик амалиёти "Реал" тиббий хизмати раҳбарлигида ўтказилди. Яқин кунларда Родриго реабилитация ишларига киришади.
Родриго Испания чемпионатининг 26-туридан ўрин олган "Хетафе"га (0:1) қарши ўйинда жароҳат олди. "Қаймоқранглилар" ҳужумчиси жароҳат олганига қарамай, ўйинни давом эттира олди. Родриго 55-дақиқада "Сантяго Бернабеу" майдонига тушиб, учрашув охиригача ўйнади.
Жорий мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 27 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида учта гол ва олтита ассист бор.
Фикрлар