"Реал" ҳужумчиси Родриго Роналду ҳақида: Мени у билан таққослашларини истамайман
"Реал" клуби форварди Родриго ўзининг Криштиану Роналдуга қиёслашаётгани борасида гапириб ўтди.
"Роналду билан бирга "Реал"да ўйнаш, менинг орзуйим эди. Афсуски у Мадридни тарк этди. Ҳозир ўйлашимча, у билан бир қаторда тўп суриш, бир қанча мушкул бўларди.
Мени Роналдунинг ўрнини эгаллашим борасида гапиришаяпти. Бу учун мен ҳали жуда ёшман.
У Мадрид тарихидаги энг юлдузли футболчилардан бири. Агарда энг яхшиси бўлмаса, албатта. Мени у билан қиёслашларини истамайман," - деди Родриго.
Фикрлар