“Реал” ҳужумчиси Шомуродов ўйнаётган чемпионатга кетади
“Реал”да ўзини кўрсата олмаган Лука Йович Италия А Серияга ўтишга тайёргарлик кўрмоқда.
Мадрид клубига Бундеслигидан 60 миллион евро эвазига олиб келинган сербиялик ҳужумчи Ла Лигага мослаша олмади. Унга иккинчи мавсумда имконият берилди. Бироқ, Лука тўпурарлик маҳоратини намойиш эта олмаяпти.
22 ёшли ҳужумчига “Милан” ва “Наполи”дан жиддий қизиқиш бўляпти. Бу икки клуб Йовични қишки трансферлар вақтида ўз таркибига қўшиб олишни мақсад қилган. “Реал” ҳам гол уролмаётган ҳужумчини ортиқ ушлаб турмоқчи эмас.
Фикрлар