“Реал” ҳужумчиси учта таклиф олди

“Реал” ҳужумчиси Лука Йович қишки трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириши кутилмоқда.

Айни пайтда учта жамоа 23 ёшли ҳужумчини ўз сафига чорламоқда. Сербиялик футболчи “Герта”, “Вулверхэмптон” ва “Айтрахт” каби жамоалардан бирини танлаши керак. Улар Йовични мавсум охиригача ижарага олса, кейинчалик унинг трансферини 30-35 миллион еврога сотиб олиши мумкин бўлади.

“Қироллик клуби” бу ҳужумчини бир ярим йил аввал “Айтрахт”дан 60 миллион евро эвазига харид қилган ва 2024 йилнинг ёзигача шартнома имзолаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!