"Реал" ҳужумчиси Ямалга жуда юқори баҳо берди

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Хоселу Ламин Ямалнинг иқтидорига юқори баҳо берди. 

"Ламин ўзига хос йигит. Аксар футболчилар 16 ёшида ўринбосарлар ёки ёшлар таркибида тўп тепади. Ямал эса бу ёшда Европада шуҳрат қозонди ва жаҳон даражасидаги энг яхши ўйинчилар билан юқори савияда кураш олиб бормоқда", - деди "қаймоқранглилар" форварди. 

16 ёшли вундеркинд "Евро-2024" 1-туридан ўрин олган беллашувни асосий таркибда бошлади ва мазкур турнирда ҳаракат қилган энг ёш футболчига айланиб олди. Бундан ташқари, у Хорватия билан баҳсда ўз ҳисобига ассист ҳам ёздириб қўйди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!