“Реал” ҳужумчисининг кейинги манзили ойдинлашди

CHERY AUTO

“Реал” таркибига кира олмаётган бразилиялик легионер Эндрик тақдирга тан берди ва фаолиятини ижара асосида бошқа клубда давом эттиришга рози бўлди.

Tecno

Sky Sports нашрининг ёзишича, 19 ёшли ҳужумчи қишки трансферлар даврида Мадридни тарк этиб, ижара асосида бошқа клубга кўчиб ўтади.

Эндрик келаси ёз АҚШ, Канада ва Мексикада бўладиган жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Карло Анчелотти уни Бразилия терма жамоасига чақириши учун эса, у мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши ва самарали тўп тепиши талаб этилади.

Сўнгги маълумотларга қараганда, “Қироллик клуби” Эндрикни Бундеслигага жўнатмоқчи. Германия чемпионатининг бир неча клуби ҳужумчини мавсум охирига қадар ижарага олиш истагини билдирган. Бироқ жамоаларнинг номи очиқланаётгани йўқ.

2024 йилнинг ёзида Мадридга олиб келинган футболчи ўтган мавсумнинг ўзида барча турнирларда 37 та учрашувда қатнашиб, еттита гол урган. Бу мавсум эса, Хаби Алонсо унга бирор маротаба ишонч билдиргани йўқ.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию