“Реал” ҳужумида – Мбаппе ва Холанд!
Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес жамоа ҳужум чизиғида Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанддан иборат юлдузли жуфтлик ўйнашини истамоқда.
Бу ҳақда The Touchline нашри L’Equipe журналистларига таяниб хабар берди.
Аввалроқ, Европа манбаларида Холандни бир неча бор Испания грандлари, хусусан “Барселона” ва “Реал” олишга ҳаракат қилаётгани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.
Ҳар икки клуб анчадан бери 25 ёшли норвегиялик тўпурарни ўз сафига қўшиб олишни истаб келади.
Холанд даражасидаги ҳужумчини олиш ҳар қандай клубга ҳам тўғри келмайди. Унинг трансфери ўта қиммат, маоши жуда катта ҳисобланади. Хусусан, Transfermarkt портали норвегиялик ҳужумчини 200 миллион евро, деб баҳоламоқда.
Фикрлар