ПСЖ ва "Реал" дарвозабон Альфонс Ареоля ижара шартномасини узайтириш бўйича келишувга эришди.

Томонлар ўртасидаги амалдаги келишив 30 июнгача мўлжаллаган эди, бироқ парижликлар футболчи мавсумни Мадридда якунлаб қўйишига рози бўлди.

Шунингдек, "Реал"нинг ижарадаги футболчилари Дани Себальос "Арсенал"да, Ашраф Ҳакими "Боруссия Дортмунд"да, Серхио Регилони "Севилья"да ва Андрей Лунин "Овьеда"да мавсум якунигача қоладиган бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)