“Реал”: Икки ҳимоячи кетади, уларга таклиф бор
Мадриднинг “Реал” клуби жорий мавсум якунланганидан кейин икки нафар ҳимоячи Антонио Рюдигер ва Давид Алаба билан хайрлашишга тайёргарлик кўрмоқда.
AS нашрининг маълум қилишича, Давид Алабага ҳозирдан таклиф бор. Яқин Шарқнинг иқтисодий бақувват клублари австриялик ҳимоячи билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.
Шайхлар Алабанинг юқори маош талабини қондириши мумкин. Бироқ тажрибали футболчи аввал келажагини “Реал” билан муҳокама қилиб олмоқчи ва клуб мутасаддиларининг қўнғироғини кутяпти.
Сўнгги маълумотларга қараганда, “Қиролли клуби” мутасаддилари ёши ўтиб қолаётган ва жароҳатга мойил Алаба ва Рбюдигер билан ҳамкорликни узайтириш мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисоблаяпти.
Ҳар икки ўйинчининг клуб билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг 30 июнида якунланади.



Фикрлар