"Реал" икки янги футболчи учун даҳшатли сумма сарфлайди
«Реал» Мадрид яқин кунларда бир вақтнинг ўзида икки йирик трансферни эълон қилиши мумкин.
Испания гранди дастлаб «РБ Лейпциг» ҳужумчи қаноти Ян Диоманде билан шартнома имзолаш арафасида. Шундан сўнг клуб эътиборини «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрини олишга қаратади.
Marca нашри маълумотича, ушбу икки битимнинг умумий қиймати 180 миллион еврона ошиб кетиши кутилмоқда. 19 ёшли Кот-д’Ивуар терма жамоаси аъзоси «Реал»га 120 миллион евродан ортиққа тушиши мумкин, 30 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи учун эса 50–60 миллион евро атрофида тўлов амалга оширилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, бу ёзда «Реал» таркибига аллақачон Дензел Дюмфрис, Ибраима Конате, Бернарду Силва, Марк Кукурелья ва Карлос Эспи каби футболчилар қўшилди. Жамоани эса июн ойи бошидан бери Жозе Моуринью бошқармоқда.

Фикрлар