"Реал" Искони Азарга алмаштириши мумкин

“Челси” ярим ҳимоячиси Эден Азар фаолиятини “Реал”да давом эттириши мумкин. El Gol Digital нашри тарқатган хабарга кўра, Мадрид клуби раҳбарияти бельгиялик футболчини Искога алмаштирмоқчи.

Бу мавсум Азар АПЛда 15 ўйинда 8 гол ва 9 голли узатмага муаллифлик қилган. Трансфер нархи 150 миллион еврога баҳоланмоқда.

Иско ҳисобида эса Ла Лигада 9 ўйинда 1 гол ва 2 голли узатма мавжуд. Унинг Transfermarkt’даги нархи 90 миллионга баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!