"Реал" истеъдодли француз футболчисини сотиб олади!

Мадриднинг "Реал" клуби ёзда жамоанинг марказий позицияларини кучайтириш мақсадида "Лион" яримҳимоячиси Ҳуссем Ауарни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақида Испаниянинг машҳур АS нашри хабар берди.

Маълумотда айтилишича, мадридликлар Ауарни Модричга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Бу йил 36 га кирувчи хорватиялик футболчининг клубдан кетиш эҳтимоли йўқ эмас, шу сабабли, "қаймоқранглилар" истеъдодли французни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган.

Маълумот учун, Ауар бу мавсум "Лион" сафида 23 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ҳамда 2 та ассист амалга оширишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!