“Реал” Италия клубига зўр таклиф берди

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужум чизиғига сербиялик Душан Влаховични олиб келмоқчи.

Calciomercatoweb сайтининг хабар беришича, мадридликлар бош мураббий кўзлаган тўпурарни олиш учун “Ювентус”га ўйинчи алмашишни таклиф қилди.

“Қироллик клуби” Влаховичнинг ўрнига Туринга ярим ҳимоячилар – Эден Азар ва Эдуардо Камавингани юборишга тайёр.

“Ювентус” Душан Влаховични шу йилнинг январь ойида трансфер қилганди. Туринликлар сербиялик форвард учун “Фиорентина”га 81 миллион евро тўлаган. Влахович жорий мавсумда 15 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига еттита гол ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!