“Реал” Италиядаги суперҳужумчиларни нишонга олди

  • 22 января, 2023, 20:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти яқин келажакда Карим Бенземанинг ўрнини муносиб тарзда эгаллай оладиган ҳужумчи қидиришда давом этмоқда.

Tecno

Матбуот ходимларининг ёзишича, мадридликлар нишонда А Сериянинг икки тўпурари – Душан Влахович ва Виктор Осимхен турибди.

22 ёшли сербиялик ҳужумчи “Ювентус”да юзага келган вазият туфайли жамоани тарк этмоқчи. Унинг трансфери 80 миллион еврога баҳоланмоқда.

“Наполи”нинг 24 ёшли тўпурари Осимхенни олиш анча қийин масала. Нигериялик футболчига Англия премьер-лигасининг бир неча клублари даъвогарлик қилмоқда. Унинг трансфер суммаси 70 миллион еврони ташкил қилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию