“Реал” жамоада қоладиган футболчилар номини эълон қилди

“Реал” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида сотилмайдиган футболчилар рўйхатини тузиб чиқди.

Marca нашри хабарига кўра, клубдаги фаолияти кафолатланган саккиз нафар ўйинчининг тенг ярми ёшлардир. Ушбу рўйхатга ҳужумкор ярим ҳимоячи Федерико Вальверде, ҳужумчилар Винисиус Жуниор ва Родриго ва “Арсенал”да ижарада ўйнаётган Мартин Эдегор киритилди. Бу ўйинчиларга жамоанинг келажаги сифатида эътибор қаратилади.

Шунингдек, “Қироллик клуби” тажрибали футболчилардан дарвозабон Тибо Куртуа, ярим ҳимоячилар Каземиро ва Тони Кросс,  асосий ҳужумчи Карим Бензема бўйича таклифларни кўриб чиқмайди.

“Реал” жорий мавсумда чемпионлик унвонини муносиб ҳимоя қилиб, яна бир бор бош совринни қўлга киритиш учун “Атлетико” ва “Барселона” билан рақобатлашмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!