“Реал” кам пул сўрайдиган футболчи оляпти

“Реал” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида катта маош оладиган аксарият футболчилари сотиб юбормоқчи.

Уларнинг ўрнини  тўлдириш мақсадида арзонроқ ўйинчиларни оладиган бўлди. Хусусан, мадридликлар “Тоттенхэм”га мурожаат қилиб, марказий ҳимоячи Серж Орьенинг трансфер маълумотларини сўраган.

28 ёшли ивуарлик футболчи жорий мавсумда Англия чемпионатида 19 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди ва учта голли пас узатди.

Орьенинг ўзи ҳам ўтган йилдан бери “Тоттенхэм”дан кетиш истагида юрибди ва “Реал” сингари суперклуб таклифини бажонидил қабул қилиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!