"Реал" Камавинганинг товон пулини 1 миллиард евро этиб белгиламоқчи
Мадриднинг “Реал” клуби яқин ойларда ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинга учун янги шартнома тайёрлайди.
20 ёшли футболчининг ўзи ҳам премьер-лига клубларидан келган таклифларга қарамай, Мадрид клубида қолишни истамоқда.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "қироллик клуби" Камавингнинг маошини ошириши ва унинг товон пулини 1 миллиард еврога ошириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, франциялик ярим ҳимоячининг "қаймоқранглилар" билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсум Эдуардо Ла Лиганинг 30 ўйинида қатнашиб, битта голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар