"Реал" "Камп Ноу"да "Барселона"ни "янчиб ташлаб", финалга чиқди
"Барселона" - "Реал" ўртасидаги Испания кубогининг ярим финал баҳси тугади.
Учрашув "қироллик клуби"нинг йирик 0:4 ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Дастлаб, биринчи таймнинг 45+1 дақиқасида Бенземанинг узатмасидан сўнг Винисиус ҳисобни очди. Иккинчи таймнинг 50 дақиқасида Бенземанинг ўзи гол урди. 58 дақиқада Каримнинг ўзи ҳисобни 0:3 кўринишига олиб келган бўлса, 81 дақиқада хет-трикни расмийлаштирди.
Шу тариқа Анчелотти шогирдлари мамлакат кубоги финалига чиқди ва "Осасуна"га қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар