“Реал” катта маош олаётган юлдуздан воз кечади

CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти жамоа маошлар фондини қисқартириш ва активларни бўшатиш учун австриялик ҳимоячи Давид Алабани шу ёзда сотиб юборишга қарор қилди.

Tecno

AS нашрининг ёзишича, катта маош олаётган футболчининг ўзи клубни тарк этишга тайёр эмас ва шартномаси якунлангунга қадар Мадридда қолмоқчилигини билдирди.

Алабанинг “Қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнигача давом этади. Тажрибали ҳимоячи келаси  ёз бўладиган жаҳон чемпионатигача юқори спорт формасини тиклаб олиш учун “Реал”да қолишни ихтиёр этмоқда.

33 ёшли Алаба июнь ойи охирида жароҳат олган ва ўйинчининг келажаги реабилитация жараёни натижаларига боғлиқ бўлади.

Таъкидлаш жоизки, Алаба нафақат Испанияда, балки бутун Европада энг катта маош оладиган иккинчи ҳимоячи ҳисобланади. Мадрид суперклубида эса, фақатгина Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор Давиддан кўп маблағ олади холос.

Оммавий ахборот воситаларида ёзилишича, Давид Алабанинг ҳафталик маоши 415 еврони ташкил қилади.

Кейинги пайтда Алабанинг жамоага деярли ёрдами тегмаяпти. Кетма-кет оғир жароҳатларга йўлиқаётган универсал ҳимоячи ўтган мавсумда атиги 14 та учрашувда қатнашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!