“Реал” катта трансферга тайёр

Fichajes нашрининг маълум қилишича, “Реал” раҳбарияти “Челси”да ўйнаётган ўнг қанот ҳимоячиси Рис Жеймсни трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Айни пайтда мадридликларнинг ўнг қанотини ёпиб турган ҳимоячи Дани Карвахаль 30 ёшга тўлди. “Реал” унинг ўрнини узоқ йиллар давомида билдирмайдиган ўйинчи қидирмоқда ва бу позицияга Рис Жеймс номзодини танлади.

Рис Жеймснинг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси кўп йиллик бўлиб, у 2028 йилнинг ярмигача давом этади.

Шу боис, “Қироллик клуби” бу ҳимоячини қўлга киритиш учун “Челси”га катта маблағ таклиф қилишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!