“Реал” катта трансферларга тайёрланяпти

“Қироллик клуби” раҳбарияти ПСЖ ҳужумчичи Килиан Мбаппе ва “Боруссия” тўпурари Эрлинг Холандни Мадридга олиб келиш бўйича стратегия ишлаб чиқди.

Унга кўра, мадридликлар ёзда  бор эътиборини франциялик ҳужумчи трансферига қаратади. Чунки Мбаппе ПСЖ билан янги шартнома борасида келиша олмаган ва парижликлар уни тезроқ сотиб юбориши керак бўлади.

“Реал” Эрлинг Холандни келаси йили ёзда харид қилади. Айнан бир йилдан сўнг, Холанднинг шартномасидаги ҳужумчини 75 миллион еврога олиш имконияти кўрсатилган банд кучга киради.

“Қироллик клуби” келаси йил ёзгача Холанд Дортмундда қолишини истамоқда. Бунинг учун жамоа Бундеслигада кучли тўртликка кириб, Европа Чемпионлар лигасига йўлланма олиши керак. Чунки, дортмундликлар қитъанинг энг нуфузли турнирида яхши натижа қайд этиш учун норвегиялик тўпурар хизматига муҳтож. “Реал” шу тариқа Дортмунд клуби Холандни кейинги йил ёзгача сақлаб туришига  умид қилмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!