“Реал” келажаги порлоқ футболчисини жуда арзонга сотди
“Реал” тарбияланувчиси Мигель Баеза фаолиятини “Сельта”да давом эттирадиган бўлди.
Виго жамоаси расмий сайтида 20 ёшли ярим ҳимоячи билан беш йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди. Бу трансфер учун виголиклар “Қироллик клуби”га 2,5 миллион евро ўтказиб берди.
Баеза Испания ёшлар терма жамоасига номзод ҳисобланади. У терма жамоада битта ўйин ўтказган. Шунингдек, Бу футболчи ёшлар ўртасида УЕФА лигасида “Реал” учун 23 та ўйин ўтказиб, еттита гол урди ва бешта голли пас узатди.
Фикрлар