“Реал” келаси ёзга икки суперфутболчи топиб қўйди

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти клуб ёзги трансферлар давридаги режаларини амалга ошириб бўлганини таъкидлаган эди.

Энди мадридликлар келаси ёзда амалга ошириладиган трансфер бўйича иш бошлади. Унга кўра, клуб ишни қанот ҳимоячиларини янгилашдан бошлайди.

Маълумотларга қараганда, “Қироллик клуби” мутасаддилари ўнг қанотга “Челси” вакили Рис Жеймсни, қарама қарши тарафга “Бавария”нинг тезкор ҳимоячиси Альфонсо Дэвисни олиб келишни мўлжаллаяпти.

Мадридликлар ўйинчи танлашда уларнинг ёшига эътибор қаратмоқда. 22 ёшли Дэвис ва 23 яшар Жеймс Мадридга кўчиб ўтадиган бўлса, клуб узоқ муддатга қанот ҳимоячилари муаммосидан қутилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!