"Реал" Кепа бўйича якуний қарорни чиқариб бўлган
Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабон Кепа Аррисабалага бўйича якуний қарорга келган. Бу ҳақда "AS" нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, "қироллик клуби" посбонни Лондон клубидан сотиб олмайди. Унинг ижараси якунига етгач, испаниялик истеъдод соҳиби Англияга қайтади.
Эслатиб ўтамиз, Кепа жорий мавсум Ла Лиганинг 12 ўйинида ўз дарвозасидан 9 та гол олиб чиққан. Шунингдек, 6 баҳсда рақиблар унинг дарвозасига йўл топа олмаган.
Фикрлар